Украина собиқ президенти Виктор Януковичнинг ўғли Александр Януковичга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида 110,37 миллион гривен сақланаётган МАКО-Трейдингнинг банкдаги ҳисоби хатлаб қўйилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Суд қарорида хатлов 2014 йилнинг май ойида қўзғатилган жиноят ишининг судгача тергов босқичи доирасида амалга оширилганлиги таъкидланган.
Александр Янукович солиқ тўлашдан бош тортганлик ва мол-мулкни қонунга хилоф равишда сарфлаганликда гумон қилинмоқда. Тергов маълумотларига кўра, у 2013 йил мобайнида «Артёмовск Вайнери» хусусий акциядорлик жамияти раҳбари билан олдиндан тил бириктириб, солиқ тўловларини тўламаслик режасини ишлаб чиққан.
Изоҳ (0)