Чехия шимоли-шарқидаги Двур Кралове шаҳри ҳайвонот боғида Ер юзида сақланиб қолган сўнгги бешта шимол оқ каркидонларидан бири вафот этди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Нубила лақабли урғочи каркидон ушбу ҳайвонот боғида туғилганидан бери — 1983 йилдан буён яшаб келган. Шимол оқ каркидонининг яна бир урғочиси АҚШнинг Сан-Диего шаҳри ҳайвонот боғида, бир урғочи ва икки эркаги эса Кениядаги қўриқхонада яшайди.
Каркидонларнинг ноёб тури вакиллари Кенияга 2009 йилда айнан Чехиядаги ҳайвонот боғидан олиб келинган, бироқ бу ҳозирча уларнинг кўпайишига таъсир қилмаган. Улар билан бирга келган яна бир эркак каркидон 2014 йилда номаълум сабаблар билан вафот этган.
Изоҳ (0)