Таниқли Голливуд актёри Микки Рурк кузда рингга қайтишни ва олти раундлик бокс мусобақасида қатнашишни режалаштирмоқда, деб хабар берди «ТАСС».
«Жанг кузга режалаштирилмоқда. Ҳозирча биз вариантларни кўриб чиқяпмиз. Бу олти раундлик бокс бўлади. Микки бир ярим ойдан буён шуғулланмоқда», — деди унинг менежери Вадим Корнилов.
2014 йил ноябрь ойида Рурк 20 йиллик танаффусдан кейин рингга қайтган эди. 62 ёшли актёр Москвада шу пайтгача ўнта жангда 1 ғалаба ва 9 мағлубият қайд этган америкалик Эллиот Сеймурни нокаутга учратган эди.