Швециянинг Ocean X-team компанияси ғаввослари қироллик ҳавзасидан ажнабий сувости кемасини топди, деб хабар беради «ТАСС».
У ҳақидаги барча маълумотлар Мудофаа вазирлиги ва ҳукуматга етказилди, бироқ вазирлик ҳозирча топилмага ҳеч қандай изоҳ бермади.
Ocean X-team’нинг маълум қилишича, Болтиқбўйи яқинидан топилган кичик сувости кемасининг корпусида кириллча ёзувнинг мавжуд эканлиги унинг Россия давлатига қарашли эканлигидан далолат беради. У энига уч метр, бўйига 20 метрни ташкил этади. Сувости кемасига ҳеч қандай зарар етмаган.
Изоҳ (0)