Қозоғистон транспортдаги ички ишлар департаменти ходимлари ўзбекистонлик аёлдан ўғирлаб олинган чақалоқни сотишга уринган Жанубий Қозоғистон вилоятида яшовчи 36 ёшли эркакни қўлга олди, деб хабар бермоқда Kazakhstan Today.
Қайд этилишича, у 2015 йил январь ойида Остона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган аёлдан таҳдид йўли билан, кейинчалик сотиш мақсадида янги туғилган чақалоқни ўғирлаган.
Департаментнинг уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан кўрилган чоралар туфайли жиноят ўз вақтида аниқланган ва олди олинган. Бола қаердалиги аниқланган. Қўлга олинган шахсга нисбатан «Одам ўғирлаш» моддаси бўйича суддан олдинги текшируви бошланган.
Изоҳ (0)