Россиянинг турли минтақаларида яшовчи уч мингдан ортиқ кишига 90 миллион рублдан ортиқ зарар келтирган «молиявий пирамида»ни ташкил қилган икки киши қўлга олинди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Қайд этилишича, Удмурияда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар «Ценние бумаги расчетно-кассовий центр» МЧЖ ҳужжатларини текширувдан ўтказган. Маълум бўлишича, фирма 2013 йилдан буён ўз векселларини йилига 36—40 фоиз дивиденд тўлаш шарти билан сотган.
Фирма аслида ҳеч қандай хўжалик ёки молиявий фаолият билан шуғулланмаган. Унинг филиаллари Россиянинг 20 та шаҳрида очилган, бош офис эса Ижевск шаҳрида жойлашган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, икки нафар ташкилотчи уй қамоғига маҳкум қилинган.
Изоҳ (0)