Россия Федерацияси бош прокурори ўринбосари Александр Буксман Бош прокуратуранинг 2015 йилнинг биринчи ярим йиллигига бағишланган коллегиясидаги маърузасида ўтган йилларнинг 300 мингга яқин жиноят ишлари йўқолганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Буксман йўқолган жиноят ишларининг ҳар бешинчиси оғир ва ўта оғир жиноятлар, шу жумладан минглаб қотиллик жиноятларига дахлдор эканлигини таъкидлаб ўтди. Саратов вилоятида йўқолган ишларнинг тўртдан уч қисми оғир жиноятлар туркумига киради.
Ушбу жиноят ишлари қайси давр ичида йўқолганлигига аниқлик киритилмади.
Изоҳ (0)