Ҳиндистон шимоли-ғарбида автобус ва полиция участкасига қилинган ҳужум қурбонлари сони тўққиз кишига етди, деб хабар беради «РИА Новости».
27 июль, душанба куни тўрт нафар қуролланган киши Панжоб штатидаги Покистон билан чегарадош Дина-Нагар шаҳрида автобусга, сўнгра полиция участкасига ҳужум қилди. Ҳиндистон ҳукумати Покистон билан чегарада назоратни кучайтирди.
Манбаларнинг маълум қилишича, олти нафар фуқаро ва уч нафар полиция ходими ҳужум қурбони бўлди, яна тўрт киши яраланди.
Изоҳ (0)