Швеция полицияси томонидан гиёҳванд модда истеъмол қилишда гумон қилиниб қўлга олинган америкалик машҳур мусиқачи Snoop Dogg уларни ирқчиликда айблади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
43 ёшли мусиқачи концертдан сўнг йўл патруль хизмати ходимлари томонидан тўхтатилиб, гиёҳванд модда қабул қилганлигини аниқловчи тест ўтказиш учун участкага олиб кетилган. Рэпернинг таъкидлашича, Швеция полицияси уни тўхтатгандан сўнг, «ирқчиликка оид ҳисоботини» тузган.
«Мухлисларимдан узр сўрайман, мен энди ҳеч қачон бу давлатга қайтиб келмайман. Мени полиция участкасига олиб бораётган полиция ходимларига миннатдорлик билдиришингиз мумкин», — дейди Snoop Dogg.
Полициянинг маълум қилишича, тегишли экспертизалар ўтказилгандан сўнг рэпер қўйиб юборилган. Текшириш натижалари маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)