Ҳозирги пайтда Қозоғистонда келин учун қалин тўлаш никоҳнинг мажбурий шартларидан бири ҳисобланмайди. Шунга қарамасдан, ўтган йили қозоғистонлик куёвлар беш миллиард тенге (27 миллион доллар атрофида) миқдорида қалин пули берган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Манбаларга кўра, камбағал оилалар келин учун 250—500 доллар қалин пули берса, ўртаҳол оилалар учун бу кўрсаткич 1—3 минг долларгача етади. Ўзига тўқ қозоғистонликлар беш минг доллар ва ундан кўпроқ қалин пули беради. Унинг миқдори келиннинг ўқимишлилиги, эплилиги, шунингдек, яшаш ҳудуди билан боғлиқ.
National Business интернет-порталининг маълумотларига кўра, 2014 йилда қозоқларнинг 103 563 та никоҳи қайд этилган. Келинлар учун энг минимал тўлов 50 минг тенгени (250 доллардан кўпроқ) ташкил этган бўлса-да, йиллик қалин пули миқдори 5 миллиард тенгедан ошиб кетган.
Изоҳ (0)