Financial Times газетаси тегишли бўлган FT Group’ни Япониянинг Nikkei Inc. корпорациясига 1,3 миллиард долларга сотган Буюк Британиянинг Pearson компанияси The Economist журнали тегишли бўлган Economist Group ҳам сотилишини эълон қилди, деб хабар бермоқда «РБК».
Pearson ўзининг 50 фоизлик улуши сотилиши эҳтимоли Economist Group раҳбарияти ва ишончли вакиллар билан муҳокама қилинаётганини тасдиқлаган. Бироқ музокаралар якунида битим имзоланиши аниқ эмаслиги қайд этилган. Эҳтимолий харидорлар номи маълум қилинмаган.
Reuters хабарига кўра, компаниянинг қолган 50 фоиз акцияларига эгалик қилувчи миноритарийлар гуруҳи Pearson билан музокаралар ўтказмоқда, бироқ уларда бу улушни сотиб олиш учун маблағ етарли эмас. Шунга қарамай, овоз беришда уларнинг ҳуқуқлари кўпроқ бўлиб, Cadbury, Rothschild сингари акциядорлар розилигисиз улушни сотиб бўлмайди.
Изоҳ (0)