Лондоннинг шарқий қисмидаги боғда мактаб ўқувчилари таътил бошланганлигини нишонлаш учун дафтарлари ва ўқув қуролларини ёқиб юборди. Улар ташкил қилган ёнғин натижасида электр узатиш тармоғи ёниб кетди, натижада пойтахтнинг шарқий қисмида ва Эссекс графлигида жойлашган 140 мингга яқин уйлар электр таъминотисиз қолди. Бу ҳақда The Daily Telegraph хабар беради.
Светофор ва тўхташ жойларидаги шлагбаумлар ҳам электр тизимидан узиб қўйилди.
Электр узатиш тизими 30 дақиқадан кейин тикланди. Британия электр таъминоти хизмати юзага келган ноқулайлик учун узр сўради ва юқоридаги ҳолат юзасидан шахсий текширув ўтказишга ваъда берди.
Изоҳ (0)