Коннектикут штатининг федерал катта ҳаками ҳарбий денгизчини атом сувости кемасида ноқонуний суратга олиш ишларини амалга оширганликда айблади, деб хабар беради ФҚБ.
28 ёшли Кристиан Соусер 2007 йилнинг сентябрь ойидан 2012 йилнинг мартигача АҚШ Ҳарбий денгиз кучларига қарашли «Александрия» сувости кемасида машинист ёрдамчиси бўлиб хизмат қилган. Аниқланишича, 2009 йилда Соусер мобил телефонидаги камераси ёрдамида сувости кемаси ичкари қисми ва асбоб-ускуналарини суратга олган. Унинг телефони 2012 йилда чиқинди пунктидан топилгандан сўнг, денгизчини ФҚБ ва Ҳарбий денгиз кучларининг тергов бўлими вакиллари сўроқ қилган.
Соусер 2015 йилнинг 24 майида жиноят иши бўйича ҳибсга олинган бўлиб, кейинроқ 100 минг доллар гаров пули эвазига қўйиб юборилган. Унга мудофаа соҳасида ноқонуний маълумот тўплаганлиги учун ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси хавф солмоқда.
Изоҳ (0)