АҚШ президенти Барак Обаманинг Кения пойтахти Найроби шаҳрига ташрифи олдидан АҚШ Махфий хизматининг юзлаб ходимлари ушбу мамлакат учун мисли кўрилмаган даражадаги хавфсизлик чораларини кўрмоқда, деб хабар берди «Knews.kg».
Обамани қўриқлашга жалб этилган ходимлар шунчалик кўпки, уларни Найроби марказидаги учта йирик меҳмонхона — Sankara, Villa Rosa Kempinski ва Intercontinental меҳмонхоналарига жойлаштиришга тўғри келган. Шунингдек, Кения полициясининг 25 фоизи — 10 минг нафар полициячи жалб этилган.
Бир неча кун олдин Кенияга махсус алоқа воситалари самолётда олиб келинган. Бундан ташқари, АҚШнинг бир нечта ҳарбий кемаси, жумладан, самолёт ташувчи кема Кения қирғоқлари яқинига олиб келинган. Фавқулодда вазиятда денгиз пиёда аскарлари ва ҳарбий ҳаво кучлари ёрдамида Обамани эвакуация қилиш режаси тузилган.
Обама Найробида Beast классидаги лимузинда юради. Унинг зирҳи йирик калибрли қуролдан тўғридан-тўғри ҳужумга дош бера олади, кимёвий ҳужум вақтида ҳимояланиш учун кислород баллонлари мавжуд, кўзни ёшлантирувчи газли замбаракларга эга. Президентга қуйиш зарурати туғилиши мумкинлиги инобатга олиниб, унинг қони ҳам автомобилда сақланади.
Изоҳ (0)