Жюль Бьянкининг хоки унинг васиятига кўра, Франция Ривьерасидан туриб Ўрта Ер денгизига сочиб юборилди, деб хабар беради «Сегодня.ua».
Бьянки билан хайрлашув маросими 21 июль куни Ниццада бўлиб ўтди. Формула-1 пойгачиси ўтган йилнинг кузида Япония Гран-присида жиддий ҳалокатга учраган эди.
Эслатиб ўтамиз, тақдим этилган охирги ҳисоботга кўра, тўқнашувнинг энг юқори нуқтасида ҳайдовчининг бошига келиб тушган юклама 254 г га тенг бўлган, бу 48 метр баландликдан қулаш билан баробардир. Таққослаш учун, космонавтлар ракета старти вақтида 7 г гача юкламани қабул қилади.
Изоҳ (0)