Европа Иттифқоининг аксилмонопол назорати органи Голливуднинг олтита йирик студиясини ва Буюк Британиянинг Sky TV пулли телеканалини фильмларнинг лицензиясини ЕИнинг бошқа давлатларида блоклаб қўйишда айблади, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Sky TV телеканалидан ташқари Голливуднинг қуйидаги компаниялари текширувдан ўтказилади: Disney, NBC Universal, Paramount Pictures, Sony, Twentieth Century Fox ва Warner Bros.
«Европалик истеъмолчилар пулли телеканалларни ўз хоҳишларига кўра ва қаерда яшашлари ёки ЕИнинг қаерига саёҳат қилишларидан қатъи назар томоша қилишни исташади. ЕИнинг интернетда ўтказган аксилмонопол текшируви уларда бундай имконият йўқлигини кўрсатди», — деди Европа рақобат комиссари Маргарет Вестагер.
Изоҳ (0)