«Союз ТМА-17М» космик кемаси «Союз-ФГ» ташувчи ракетасида янги экипаж билан Халқаро космик станцияга учирилди, деб хабар беради «Газета.ru».
«Союз» ХКСга қисқа тўрт марта айланиш схемаси бўйича яқинлашади, «Рассвет» кичик тадқиқотчи модули билан туташуви эса Москва вақти билан 05:46 да амалга оширилади.
ХКСга Олег Кононенко (Роскосмос, космик кема командири), Кимия Юи (JАХА, 1-бортмуҳандис) ва Челл Линдгрен (2-бортмуҳандис) учди.
Изоҳ (0)