Биологлар баҳайбат анаконда ва бўғма илонларнинг қурбонлари ҳаво етишмаслигидан эмас, балки судралиб юрувчиларнинг қаттиқ қучиши оқибатида қон айланишининг бузилиши натижасида ҳалок бўлишини аниқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
«Бўғма илоннинг қурбонига айланган ҳайвонни кузатсангиз, у бесаранжомлик билан нафас олишга уринаётгандек кўринади. Бироқ ҳамкасбим Дэвид Харди 1994 йилдаёқ ҳайвонларнинг жуда тез ўлаётганлигини пайқаган. Унинг тахминича, улар ўлимининг сабаби бўғилиш билан эмас, балки қон айланишининг тўхташи ёки юрак хуружи билан боғлиқ бўлган»,— дейди Скотт Бобэк (Дикинсон коллежи, АҚШ).
Бобэк ва унинг ҳамкасблари каламушларда ўтказган тажриба Хардининг тахминини тасдиқлади. Бўғма илон қучоғига тушган каламушнинг бир неча дақиқадан сўнг мия, ўпка ва жигари каби асосий органларига қон етиб бориши бутунлай тўхтаган. Бунинг оқибатида юрак фаолиятида узилишлар қайд этилиб, каламуш ўла бошлаган.
Бўғма илонларнинг ушбу бўғиш техникаси унинг қурбонларини тезроқ ўлишига олиб келади. Шунингдек уларга ўзидан ҳам каттароқ ҳайвонларни тутиш имконини беради.
Изоҳ (0)