Нью-Йоркнинг Жон Кеннеди номидаги аэропортида жониворлар учун терминал қурилиб, кондиционер, душ, телевизор ва ҳатто массажёрлар билан таъминланади, деб хабар бермоқда “Nur.kz”.
Унинг қурилишига 48 миллион доллар ажратилади. Терминал қурилиши 2016 йилда якунланиши кутилмоқда. Терминалдан йилига 70 мингга яқин жонивор ўтиши мумкин бўлади.
Лойиҳа муаллифлари барча турдаги ҳайвонлар учун қулайлик яратишни мақсад қилган: отлар учун иқлим назоратига эга хоналар ва душ, итлар учун йирик экранли телевизорлар, пингвинлар учун эса махсус макон ажратилади. Шунингдек, массаж хоналари ҳам бўлади, тиббиёт хонаси узлуксиз хизмат кўрсатади.
Изоҳ (0)