Россия бош вазири Дмитрий Медведев мамлакат ҳудудида хорижий активлар музлатиб қўйилиши мумкинлиги тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилишини тасдиқлади, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Унинг сўзларига кўра, ҳужжат кўплаб муассасаларнинг кўп йиллик меҳнатлари якуни бўлиб, бу 2004 йилда имзоланган давлатлар ва уларнинг мулклари иммунитетлари тўғрисидаги конвенциянинг Россия қонунчилигига имплементацияси бўлади.
Медведевнинг таъкидлашича, қонун лойиҳаси хорижий давлатларининг активларини музлатиб қўйиш ёки мулкига чеклов қўйишни ўзаро ҳамжиҳатлилик тамойили асосида амалга оширишни назарда тутади.
Изоҳ (0)