Американинг Оклахома штатидаги Брокен-Эрроу шаҳрида беш нафар оила аъзосини ўлдиришда гумон қилинган икки ўсмир қўлга олинди, деб хабар беради NBC News.
Полициянинг маълум қилишича, 22 июль, чоршанба куни ярим тунда навбатчи қисмга қўнғироқ бўлган. Айтилган манзилга етиб келган полиция ходимлари беш нафар ҳалок бўлган кишини топди. Қотиллик юз берганда уйда яна икки нафар бола бўлганлиги аниқланди. Улардан бири жабрланмаган, иккинчиси эса оғир аҳволда касалхонага етказилди.
Жиноятни содир этишда гумон қилинаётган 16 ва 18 ёшли ҳалок бўлганларнинг қариндошлари воқеа жойидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда қўлга олинди.
Изоҳ (0)