Нидерландиялик аёл Доминик Лесбирел ўз турмуш ўртоғи деб ҳисоблаган мушуги вафот этгач энди Тревис лақабли итига турмушга чиқмоқчи, деб хабар берди The Daily Mirror.
Аёлнинг сўзларига кўра, у буйрак етишмовчилигдан ҳалок бўлган мушуги билан «16 йил бахтли ҳаёт кечирган». Итини эса у Грецияда яшаган вақтида, пляжда топи олган.
Лесбирел ўзи 2003 йилда асос солган MarryYourPet сайтида уй ҳайвонлари учун тўй маросимларини ташкиллаштириб келади. Унинг сўзларига кўра, ушбу хизмат ҳаммага ҳам тақдим этилавермайди ва кейин ажрашишга рухсат берилмайди.
Изоҳ (0)