Украина собиқ президенти Виктор Януковичнинг ҳужжатлар тўплами Интерпол томонидан қидирилаётган шахслар рўйхатидан олиб ташланди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Шу тариқа Интерполнинг Януковичга қарши 2015 йилнинг 12 январида чоп этилган «қизил карточкаси» ўз кучини йўқотганлигини Британиянинг Joseph Hage Aaronson адвокатлик идораси маълум қилди. Ушбу адвокатлик идораси Украина собиқ президентининг манфаатларини 2014 йилнинг март ойидан буён ифодаламоқда.
Интерполнинг қарорини идора уларнинг Виктор Янукович номидан қидирилаётган шахслар рўйхатидан уни олиб ташлаш тўғрисидаги илтимосига жавоб тариқасида изоҳламоқда. Халқаро полиция ташкилоти Януковичга оид маълумотларни ўрганиб чиқиб, ҳужжатларни янада чуқурроқ текшириш зарурлиги тўғрисидаги қарорга келди.
Изоҳ (0)