АҚШ ва Куба давлатлари Вашингтон ва Гавана шаҳарларидаги элчихоналари фаолиятини қайта тиклаш орқали ўзаро муносабатларининг янги босқичига чиқмоқда, деб хабар берди «ТАСС».
Гаванадаги АҚШ манфаатлари миссияси ҳеч қандай тантаналарсиз элчихонага айлантирилади. Шунингдек, АҚШ байроғи ҳам кўтарилмайди. Миссия ходимлари дипломатик ходимлар сифатида аккредитациядан ўтади. Бу АҚШ давлат котиби Жон Керрининг Кубага ташрифи чоғида содир бўлади.
Вашингтонда эса Куба элчихонаси очилиши тантанали тарзда ўтказилади. Элчихона Кубанинг манфаатлар миссияси биноасида очилади. АҚШ томонидан чекланган миқдорда вакиллар қатнашади, Жон Керри маросимда иштирок этмайди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Куба ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1961 йилда узилган.
Изоҳ (0)