Хитойлик шифокорлар ноёб операцияни амалга оширди. Улар гидроцефалия хасталиги билан касалланган уч ёшли қизчанинг ҳаётини сақлаб қолди, деб хабар беради «Vesti.ru».
Хан Ханнинг миясида сув тўпланиши оқибатида унинг боши одатдагидан тўрт мартага катталашди. Қизча бошининг оғирлиги унинг тана вазнининг ярмидан кўпроғини ташкил этди, бош суяклари эса жуда юпқалашиб кетди. Уни ёлғиз катта қилаётган отаси мураккаб операция учун 80 минг доллар тўплашга муваффақ бўлди.
Тиббиёт ходимлари 3D-принтер ёрдамида титан тўридан учта имплант моделини яратиб, уни бемор бош суяги ўрнига жойлаштирди. Қизча бошидаги ортиқча сувни олиб ташлаш учун ўтказилган операция 17 соат давом этди.
Операция муваффақиятли якунланиб, қизча мустақил нафас ола бошлади. Шифокорлар унинг тўлиқ тузалиб кетиш имконияти мавжуд деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)