Япониянинг жануби-ғарбий ва марказий қисмлари бўйлаб ўтаётган "Нанка" тўфони натижасида икки киши ҳалок бўлди, 35 кишига турли даражадаги шикаст етди, деб хабар беради «RIA Novosti».
Ҳалок бўлган эркакларнинг иккаласи ҳам Хёго префектурасидан бўлиб, улар уйи ва даласини зарар кўришдан ҳимояламоқчи бўлган. Тоттори префектураси бўйлаб соатига 15 километр тезликда ўтаётган тўфон ўзи билан шиддатли шамол ва жалани ҳам олиб келди.
Вакаяма префектурасидаги Сингу шаҳрида Кумано дарёси қирғоғидан тошиб кетди. Тўфон оқибатида мамлакатнинг 12 та префектурасида 15 минг аҳоли электр таъминотисиз қолди. Тўққизта префектурада 240 минг киши эвакуация ҳақида буйруқ ёки уйини тарк этиш ҳақида тавсия олди. Темирйўл транспорти фаолиятида узилишлар қайд этилди. 160 дан ортиқ авиарейслар бекор қилинди.
Изоҳ (0)