Россиянинг Екатеринбург шаҳрида суд аъзолари 14 кишини ўлдиришда айбланган «Фёдорович бандаси» ёки «блогерлар бандаси» деб аталган гуруҳ раҳбари Василий Фёдоровични 22 йилга озодликдан маҳрум этди, деб хабар бермоқда «Vesti.ru».
Ушбу уюшган жиноий гуруҳ 14 та қотилликдан ташқари яна беш кишининг ҳаётига қасд қилишда ҳам айбланган. Айбловлар орасида 2012 йил март ойида АҚШ фуқароси Жорж Кара Якубяннинг ўлдирилиши ҳам бор. Фёдорович гуруҳ аъзоларининг юридик хавфсизлиги масалалари билан шуғуллангани учун тергов уни раҳбарлардан бири деб ҳисоблаган. Бундан ташқари, у гуруҳнинг кейинчалик ўлдирилган бошқа бир раҳбари билан биргаликда маълум жиноятлар режасини ишлаб чиқишда қатнашган.
Жиноятларни содир этишда жами 11 киши қатнашган, бироқ айблов фақат 9 кишига эълон қилинган. Тўда аъзоларидан бири Интерпол томонидан изланмоқда, гуруҳнинг 30 ёшли раҳбари эса 2012 йил май ойида ўлдирилган. Жиноятчиларга қотиллик, одам ўғирлаш, ўлдириш билан қўрқитиш, ўғрилик, талончилик, товламачилик, жинсий зўрлаш сингари айблар қўйилган.
Изоҳ (0)