Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Барак Обама телефондаги мулоқот чоғида Россия – Америка музокараларининг дунёда хавфсизликни таъминлашдаги ролини муҳокама қилди, деб хабар беради «Gazeta.ru».
Шунингдек, улар Россия – Америка муносабатларида муҳим сана ҳисобланган «Союз-Аполлон» парвозининг 40 йиллиги билан бир-бирини табриклади.
Давлат раҳбарлари Теҳрон ядро дастури бўйича юзага келган вазиятни тартибга солиш мақсадида ўтказилган музокараларга юқори баҳо берди.
Изоҳ (0)