Moody’s Investors Service халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон банк тизими барқарор ривожланиши тўғрисидаги прогнозни тасдиқлади, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Агентлик экспертларининг фикрича, Ўзбекистон банклари 12−18 ой мобайнида активлар рентабеллиги ва капитал сингари фойдалилик кўрсаткичларини мос равишда ҳозирги 1,5 фоиз ва 13−15 фоиз даражасида сақлаб қолади.
Бундай прогнозга Ўзбекистон иқтисодининг сезиларли даражада ўсиши, мижозлар омонатларининг кўпайиши ва йирик банкларга ҳукумат томонидан йўналтирилган молиявий ресурсларнинг сезиларли даражаси эвазига сақланиб қоладиган ликвидликнинг барқарор даражаси сингари омиллар асос бўлган.
Изоҳ (0)