Америкалик актёр Жонни Депп ва Франциялик қўшиқчи Ванесса Парадининг қизи Chanel'нинг юзига айланди, деб хабар беради Fashionista.
16 ёшли Лили-Роуз Депп янги куз-қиш мавсумида замонавий бренднинг қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнаклари коллекциясини реклама қилади.
Марканинг ижодий директори Карл Лагерфельднинг шахсан ўзи Chanel рекламаси учун Депп ва Парадининг қизини танлади.
«Лили-Роуз ажойиб қиз, у юлдузларга хос барча сифатларга эга», — дейди Лагерфельд.
Изоҳ (0)