Кашмирда Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги назорат чизиғида юз берган отишма натижасида уч киши ҳалок бўлди, беш нафари яраланди, деб хабар беради «RIA Novosti».
Покистон чегара қўшинларининг маълум қилишича, отишма 15 июль, чоршанба тонгида бошланган бўлиб, ҳозиргача онда-сонда давом этмоқда. Барча ҳалок бўлганлар тинч аҳоли вакилларидир. Бир нечта уйлар қисман вайрон этилган.
Ҳиндистоннинг IANS агентлиги эса отишма натижасида бир аёл ҳалок бўлганлиги, яна уч киши, шу жумладан, бир нафар чегарачи яраланганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)