Футзал бўйича Осиё чемпионати келаси йили Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ўтказилади. Қитъа биринчилиги, аввалига, 2016 йилнинг 9—20 февраль кунлари ўтказилиши маълум қилинган эди. Бироқ ОФК турнирнинг ўтказилиш саналарига ўзгартириш киритди, деб хабар беради «The-uff.com».
Шундай қилиб, келаси йили Тошкентда ўтказиладиган қитъа биринчилиги 10—21 февраль кунлари бўлиб ўтадиган бўлди.
Изоҳ (0)