Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг LG компаниясининг сўнгги флагмани – G4 смартфони сотила бошланди, деб хабар бермоқда «Mobinfo.uz». Ҳозирча смартфоннинг оддий кулранг корпусли версияси сотувга чиққан, орқасида тери ғилофи бўлган LG G4 июль охирида сотувга чиқиши кутилмоқда.
LG G4 смартфони 16 мегапикселли асосий ва 8 мегапикселли олд камера, 2560 га 1440 ўлчамдаги 5,5 дюймли экранга эга ва ЛТЕ технологиясида ишлай олади. Android 5.1 (Lollipop) операцион тизимида ишлайди.
Тошкентдаги «Флешка» савдо марказида («Малика») 32 Гигабайт хотирага эга LG G4 смартфони 3,1 миллион сўмга сотилмоқда. Таққослаш учун, LG G3 тахминан 1,8 миллион сўмга, LG G2 эса 1,6 миллион сўмга сотилмоқда.