Ироқ ҳукумати рекорд даражадаги жазирама туфайли 16 июль кунини расмий дам олиш куни деб эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
«Вазирлар кенгаши бош котибияти баъзи вилоятларда 50 даражадан ошиб кетган ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши туфайли 2015 йил 16 июль куни расмий ишлар тўхтатилишини эълон қилади», − дейилади ҳукумат хабарида.
Қайд этилишича, ушбу қарор банклар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ташқари барча давлат муассасалари учун амал қилади. Мамлакатда икки кундан буён 50 даражадаги иссиқ кузатилмоқда, бу ҳолат ҳафта охиригача давом этиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)