Японияда 6 июлдан 12 июлга қадар жазирама оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, уч мингдан ортиқ одам қуёш уриши натижасида касалхонага жойлаштирилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар беради.
Энг кўп жабрланганлар Сайтама префектурасида қайд этилди, бу ерда 190 киши, Осакада 185 киши, Кумамотода 172 киши, Токиода 162 киши ва Аитида 161 киши касалхонага ётқизилди.
Ўтган ҳафтада энг юқори ҳарорат 6—7 июль, якшанба ва душанба кунларига тўғри келди. Бир сутка давомида бу ерда жазирама оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, 800 дан ортиқроғи шифохонага юборилди. Бир қатор префектураларда ҳаво ҳарорати 38,4 даражага етди.
Изоҳ (0)