Австралия, Бельгия, Малайзия, Нидерландия ва Украина 2014 йил 17 июль куни Украинанинг Донецк вилояти устида Malaysia Airlines’га қарашли Boeing самолёти ҳалокатга учрагани юзасидан халқаро трибунал тузишни сўраб БМТ Хавфсизлик кенгашига мурожаат қилди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
298 кишининг ўлимига олиб келган ҳалокат юзасидан текширув ўтказаётган ушбу давлатлар БМТ ХК томонидан мустақил халқаро жиноят трибуналининг тузилиши қурбонлар ва уларнинг яқинлари учун адолат таъминланиши учун энг яхши восита бўлади ва энг юксак халқаро стандартларга жавоб беради, деб ҳисоблайди.
Бешала давлат Хавфсизлик кенгаши аъзоларини ушбу жиноятларни содир этганларни жавобгарликка тортиш ва фуқаро авиацияси хавфсизлигига таҳдидларнинг олдини олишни таъминлаш мақсадида бу таклифни қўллаб-қувватлашга чақирган.
Изоҳ (0)