Шу кунлардаги жазирамада югуриб яшаймиз: уйдан ишхонага, ишхонадан уйга, кондиционердан кондиционерга. Кимлардир шу ўртада автомобиль кондиционерларидан ҳам фойдаланишга улгуради. Автомобиль соҳибларининг кондиционердан тўғри фойдаланиши юзасидан тавсияларни «Blog.review.uz» тақдим этади.
Соя жойда, деразалари ёпиқ ҳолда қолдирилган автомобилда 400—800 миллиграмм бензол (кучли заҳарли модда) тўпланади. Агар автомобиль қуёшда қолдирилган бўлса, бу кўрсаткич 2000—4000 миллиграммгача етади.
Тадқиқотларга қараганда, кондиционер ҳавони совутишдан аввал таркибида бензол бўлган иссиқ ҳавони чиқаради. Қанчалик зарарли ҳаводан нафас олишга тўғри келишини англаш қийин эмас. Бу аҳволда саратон касаллигини ҳам орттириб олиш мумкин.
Шунинг учун оддий ва ишончли тавсияларга риоя этиш зарур:
- Кондиционерни машинани ўт олдириш билан бир вақтда ёқманг.
- Дастлаб деразаларни бир неча дақиқага очиб, сўнгра кондиционерни ёқинг.
- Деразаларни қўшимча бир неча дақиқага очиқ ҳолда қолдиринг.
Изоҳ (0)