Россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг «Металлоинвест» холдинги Хитойнинг Hopu Investments жамғармаси билан Удокан мис конининг 10 фоизлик акциялари нархи борасида келиша олмади, деб хабар бермоқда «Ведомости».
Бунга сабаб сифатида бир нечта омил кўрсатилган. Улардан бири мис нархи 20 фоизга — бир тоннаси 5578 долларгача тушиб кетганидир. Яна бири — Хитойда саноат цикли якунлангани туфайли металл сотиб олиш камайиши эҳтимоли эканлиги айтилган.
Шунингдек, «Ростех» ҳам лойиҳадаги 25 фоизлик улушни сотиб олишга шошилмаяпти. Учала компания Удокан мис конига эгалик қилувчи «Байкалская горная компания» акцияларини сотиб олиш бўйича 2014 йил, май ойида шартнома тузган эди.
Изоҳ (0)