Бритни Спирс ўзининг мухлисларини ҳайратда қолдиришни давом эттирмоқда. Қўшиқчи Анжелина Жоли ва Брэд Питтларнинг оиласида энага бўлиб ишлашни истаётганлигини билдирди. Бу ҳақда «Segodnya.ua» хабар беради.
«Брэд Питт билан аввалроқ учрашганман, бироқ мен унинг оиласи билан яна учрашишни ва уларнинг фарзандларига эналик қилишни истардим», — дейди 33 ёшли қўшиқчи.
Бритнининг ўзида икки нафар ўғил фарзанд бор. Улар 9 ёшли Шон ва 8 ёшли Жейденлардир.