Қозоғистон шимолидаги Павлодар вилоятида жисмоний тарбия ўқитувчиси Солтхан Мендибай Иртиш дарёсида чўмилиш вақтида чўкаётган уч аёлни қутқарди, деб хабар бермоқда «Newskaz.ru».
Ҳодиса Чёрнорецк қишлоқ округида содир бўлган. Маҳаллий 1-рақамли мактаб ўқитувчиси фарзандлари билан дарё бўйида сайр қилиб юриб, ёрдамга чақириқни эшитган ва чўкаётганларни қутқарган.
Қайд этилишича, жами тўрт киши чўккан — уч нафар аёл ва бир нафар 16 ёшли қиз. Солтхан уларнинг тўрталасини ҳам сувдан олиб чиққан, бироқ аёллардан бири нафас олишдан тўхтаган бўлган.
Изоҳ (0)