McDonald’s тармоғининг болалар учун мўлжалланган Happy Meal таомлар тўпламидан жой олган таниқли мультқаҳрамонлар — миньонлар кўринишдаги қўғирчоқлар ҳақоратли сўзларни айтишда айбланмоқда, деб ёзади Meduza.
Миньон қимирлатилганда ундан чиқадиган учта сўз инглиз тилидаги ҳақоратли иборага ўхшаб кетади. Буни ўз болалари ва набиралари учун ўйинчоқ сотиб олган баъзи ота-оналар ва бобо-бувилар пайқаб қолган.
McDonald’s ушбу айбловларни рад этиб, миньонлар тахминий маъносиз сўз ва иборалар қўшилишидан таркиб топган ўз тилларида «гапиришини» маълум қилган. Уларнинг исталган ҳақиқий сўзларга ўхшаб кетиши эса шунчаки тасодиф сифатида кўрсатилган.
Изоҳ (0)