Жаҳон банки ва Люксембург даромадларни ўрганиш институти томонидан ўтказилган тадқиқотда дунё аҳолисининг 71 фоизи кунига 10 доллардан кам маблағ эвазига яшаши маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».
Тадқиқотда айтилишича, кунига икки доллардан кўп сарфлай олмайдиган инсонлар қашшоқлар ҳисобланади. Даромад даражаси паст бўлган инсонлар кунига 2—10 доллар, даромад даражаси ўртача бўлганлар эса 10—20 доллар сарфлайди.
Ўртадан юқори даромадга кунига 20—50 доллар сарфловчи инсонлар эга. Юқори даражадаги даромадга эга инсонлар сифатида кунига 50 доллардан кўп топувчиларни кўрсатиш мумкин.
Изоҳ (0)