Буюк Британия қироличаси Елизавета II ўзининг 90 ёшлигига бағишланган тантанали тушликка 10 мингга яқин кишини таклиф қилмоқчи, шу тариқа ушбу байрам дастурхони қироллик тарихидаги энг катта зиёфатга айланиши кутилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Юбилей келаси йилнинг июнь ойида ўтказилса-да, унга тайёргарлик ҳозирдан бошланди. Қиролича 21 апрель куни туғилган бўлишига қарамасдан, расман унинг туғилган куни июнь ойининг биринчи, иккинчи ёки камдан-кам ҳолларда учинчи шанбасида нишонланади.
Байрам столларининг Букингем қасри ва Трафальгар майдонини боғловчи Мелл кўчаси бўйлаб бир киломертгача масофада жойлаштирилиши режалаштирилмоқда. Қироличанинг катта набираси Питер Филлипснинг Sports & Entertainment Ltd компанияси тадбир ташкилотчиси бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)