Буюк британиялик генетиклар, ҳар бир одамнинг ўртача 193 минг қариндоши борлигини аниқлади. Бу ҳақда “News.tj” хабар беради.
Статистика маълумотларига кўра, ҳар куни метро поездида одам ўзининг 12 минг, саёҳат кемасида эса 20 нафар қариндошини учратиши мумкин.
Олимларнинг таъкидлашича, тадқиқот Буюк Британияда олиб борилганлигига қарамасдан, унинг натижаларини дунёдаги барча аҳолига дахлдор деб ҳисоблаш мумкин.«Бу ақлга сиғмайдигандек туюлсада, ҳар куни деярли ҳар биримиз нотаниш қариндошимиз билан алоқада бўламиз ва буни англамаймиз ҳам», — дейди тадқиқот раҳбари Бред Арджиент.
Изоҳ (0)