Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 8 июль оқшомида акаси Калийбек Шаршенов 64 ёшида вафот этганига қарамай, Уфада бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этади, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Акасининг вафоти туфайли президент Уфага парвозининг аввал режалаштирилган вақтини бир неча соатга кечиктиради», — дейилади Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабарида. Атамбаев Бошқирдистон пойтахтига 9 июль оқшомида учиб кетиши кутилмоқда.
Аввалроқ, Атамбаев ушбу саммитда Қирғизистон қатор ташаббусларни илгари суришини маълум қилган. Жумладан, ШҲТ банкини ташкил этиш ва унинг офисини Бишкекда жойлаштириш ҳақида айтиб, Қирғизистон шу муносабат билан ШҲТга аъзо давлатлар молия вазирлари ва миллй давлат банклари раҳбарлари йиғилишини ўтказишга тайёрлигини қайд этган.
Изоҳ (0)