8 июль, чоршанба куни кечаси ва 9 июль тонгида Польшанинг марказий ва жанубий қисмларида бўрон кўтарилди, деб хабар беради «Eurointegration.com».
Силезияда 42 ёшли автомобиль ҳайдовчиси устига дарахт қулаб тушганлиги сабабли ҳалок бўлди.
Баъзи шаҳарларда шамол томларни учириб кетди, йўлларнинг бир қисмини дарахтлар ва шохлар тўсиб қўйди. Бир неча юз минглаб кишилар электр таъминотисиз қолди, поездлар ва автомобиллар ҳаракати бузилди.
Изоҳ (0)