Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Юрий Штерк ЕИ Марказий Осиё мамлакатларига экологик дастурлар бўйича ёрдамни оширмоқчи эканлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
«Марказий Осиё глобал экологик муаммоларга дуч келаётган минтақадир. Бугун биз минтақа мамлакатлари вакиллари билан Европа Иттифоқининг янги минтақавий экологик дастурини тайёрлаш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказдик», — деди у атроф-муҳитни бошқариш ва иқлим ўзгариши бўйича ишчи гуруҳнинг Тошкентдаги йиғилишида.
«Учрашувда биз янги дастурни ишлаб чиқишда Европа Иттифоқининг яқинда қабул қилинган Марказий Осиё мамлакатларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги дастури билан биргаликда инобатга олинадиган минтақа мамлакатларининг аниқ йўналишлари ва таклифларини олишга умид қиламиз», — деди Штерк.
Изоҳ (0)