Хитой шимолидаги қишлоқлардан бирида бир неча йил давомида чўчқалар билан молхонада яшаган етти ёшли бола топилди, деб хабар беради “Nur.kz”.
«Пуян муҳаббат жамияти» жамоат ташкилотига қўшнилар ёрдам сўраб мурожаат қилган. Уларнинг хабар беришича, бола яшаган оилада кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлган, уни уйдан ҳайдаб чиқаришган ва хўрлашган.
Боланинг онаси руҳий касал бўлганлиги, отаси эса чўчқа кўпайтириш ва ҳаммоллик қилиб пул топиш билан банд бўлганлиги сабабли болага эътибор берилмаган. У етти ёшга кирган бўлишига қарамасдан, гапиришни билмайди.
Изоҳ (0)