«Победа» авиакомпанияси ўзининг самолётларида мижозларга сақич чайнашни тақиқлади, деб хабар беради Meduza.
Лоукостер матбуот котиби Елена Селиванованинг маълум қилишича, тақиқ июнь ойининг ўртасида жорий қилинди.
3 июль куни авиакомпания бош директори Андрей Калмыков сақич компания чиқимларини ошириб юбораётганлигини таъкидлади. «Битта сақични кўчириб олиб, қурилмани нормал ҳолатга келтириш учун баъзан авиакомпания 100 минг рублгача сарфлашга мажбур бўлмоқда», — дейди у.
Изоҳ (0)