Ўзбекистон Президентининг 2015 йил 6 майдаги «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Марказий банк бошқарувининг қарори билан Тижорат банклари жалб қилаётган депозитлар (омонатлар) фоиз ставкаларини белгилаш механизмини ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Norma.uz».
Унга биноан, банклар Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаларини ва кейинги йиллардаги инфляция даражасини инобатга олиб, жалб қилинган омонатлар бўйича фоиз ставкаларини ўзлари мустақил равишда белгилайди. Низом қабул қилингунча жалб этилган депозитлар учун фоизлар ўзгаришсиз қолади.
Низом талаблари юридик ва жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги депозитлари (омонатлари) га амал қилади. Қарор Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги тўпламида расман эълон қилинган сана — 2015 йил 6 июлдан бошлаб уч ой ўтганидан кейин кучга киради.
Изоҳ (0)